Daily Mail: Агар Моуриньо "Челси"да қолса, Азар кетади

Спорт 02 Ноябрь 2015 2419

Англиянинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Эден Азар жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз лавозимида қолган тақдирда, унинг Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши эҳтимоли ортади, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, бельгиялик футболчи португалиялик мутахассиснинг турли хил кўринишдаги танқидларидан чарчаган. Футболчи агар Моуриньо «Челси»дан кетмаган тақдирда ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Реал»га ўтмоқчи.

Қайд этилишича, Азар болалигиданоқ «Реал»га мухлислик қилиб келган. Унинг кумири эса ҳозирда мадридликлар клуби структурасида фаолият олиб бораётган франциялик Зинедин Зидан бўлган.

Кўпроқ янгиликлар