Дима Билан ҳарбий драмада бош роль ижрочиси сифатида суратга тушди

Маданият 02 Ноябрь 2015 3325

Россиялик хонанда Дима Билан бош роллардан бирини ижро этган «Қаҳрамон фильми»нинг трейлери интернетда пайдо бўлди.

Бу қўшиқчи учун кино оламида ижро этган илк роли саналади. Бунгача Билан «Совуқ юрак» мултфильмининг овозлаштириш жараёнида иштирок этганди.

Кратинада иккита давр воқеалари қамраб олинган. Биринчи жаҳон уруши ва бугунги кунлар. Воқеалар марказида муҳаббатнинг икки даврдаги кўриниши тасвирланган. Ҳаттоки уруш ҳам бу туйғуни енга олмаслиги очиб берилган.

Фильмни суратга олиш ишлари Париж ва Литвада бўлиб ўтган. Фильм киноэкранларга 2016 йилнинг февралида чиқиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар