Эрдўған Туркиядаги сайлов натижаларини ҳурмат қилишга чақирди

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 1961

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бутун дунё жамоатчилигини мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижаларини ҳурмат билан қабул қилишга чақирди.

Рейтер нашри хабарига кўра, Эрдўған бу ҳақда Истанбулдаги масжидга киришидан олдин журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг айтишича, 1 ноябрь куни Туркияда аҳоли мамлакатда барқарорлик мустаҳкамланиши учун овоз берди.

Бироз олдинроқ, сайловчиларнинг 99,21 фоиз овози ҳисоблаб чиқилганидан кейин, Адолат ва тараққиёт ҳукмрон партияси муддатидан олдинги парламент сайловларида 49,36 фоиз овоз билан ғолиб чиққани хабар қилинганди.

Партия энди бир ўзи ҳукуматни шакллантира олади.

Ўз навбатида, Халқ республика партияси 25,44 фоиз, Миллий ҳаракат партияси 11,96 фоиз, курдпараст Халқлар демократияси партияси 10,65 фоиз овоз тўплаган.

Туркия бош вазири, Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Аҳмет Давутўғли парламент сайловлари натижасини «демократия ғалабаси» деб атаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар