Ева Карнейро Моуриньони судга беради

Спорт 02 Ноябрь 2015 3536

"Челси" клуби собиқ шифокори Ева Карнейро жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо устидан судга шикоят беради. Бу ҳақда Press Association нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, шифокор клубга нисбатан даъво аризасини бермайди. Суд жараёнида унинг фақат Моуриньога нисбатан шикояти кўриб чиқилади.

Карнейронинг ишдан бўшатилиши ва унинг ҳуқуқлари поймол бўлишида фақат Моуриньо айбдорлиги исботланса, мураббийга нисбатан жазо қўлланилиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар