Germanwings лайнери фалокатга учраган Альп тоғларидаги жойда ёдгорлик мажмуаси очилади

Жамият 02 Ноябрь 2015 1322

Франциянинг Альп тоғларида Germanwings авиакомпаниясининг Airbus A-320 самолёти қулаган жойда ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик мажмуаси очилади. Бу ҳақда 1 ноябрда фалокат жойига энг яқин жойлашган Пра-От-Блеон ва Верне шаҳарлари мэрлари маълум қилди.

Германиянинг Germanwings авиакомпаниясининг (Lufthansa шохобчаси) Airbus A-320 самолёти жорий йилнинг 24 мартида Франция жанубидаги Альп тоғларида фалокатга учраган. Лайнер Барселонадан Дюссельдорфга келаётган бўлган. Самолёт бортида 150 йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Автоҳалокат самолётнинг иккинчи учувчиси Андреас Любицнинг қасддан амалга оширган ҳаракатлари туфайли содир бўлган.

“Биз фожиа қурбонлари хотирасига монолит ҳайкал ўрнатишни мўлжалламоқдамиз”, деб айтди Пра-От-Блеон мэри Бернард Бартолини. Фалокат жойига 1 ноябрнинг биринчи ярмида ташрифчилар учун кириш очилди. Бартолинининг айтишича, фожиа жойида панжара барпо этилади, унгача эса барчани “ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат билан муносабатда” бўлишга чақирди.

Қўриқланадиган жой 30 гектар жойни эгаллайди. Фалокат жойига ташриф буюрмоқчи бўлганлар учун автотураргоҳ барпо этилади: бу тураргоҳдан воқеа жойигача тоғ йўлаги бўйлаб ярим соатда пиёда етиб олиш мумкин бўлади.

Йўлак қурилиши 2 ноябрда бошланади. Барча харажатларни Germanwings компанияси ўз зиммасига олди. Ташрифчиларга қулайлик яратиш мақсадида мажмуа яқинида уй қурилади.

Кўпроқ янгиликлар