Жон Керри Қозоғистонга етиб борди

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 3123

Қозоғистондаги "Астана" номли халқаро аэропортга АҚШ Давлат котиби Жон Керрини олиб учган самолёт қўнди. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

У 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига уюштирган расмий ташрифини якунлаши биланоқ, Остонага парвоз қилган.

Жон Керри Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида муҳокамалар ўтказмоқда.

У Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, Америка-Қозоғистон Стратегик шериклик диалогида иштирок этади. Шунингдек, у Назарбоев номидаги университетда Марказий Осиё мамлакатларининг глобал масалалардаги ўрни ҳақида нутқ сўзлайди.

Сафарини Қирғизистондан бошлаган ва Ўзбекистонда давом эттирган Жон Керри Қозоғистондан кейин Тожикистон ва Туркманистон давлатларига ҳам ташриф буюришни режалаштирган.

Қайд этиш керакки, бу Керрининг Марказий Осиёга илк ташрифи бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52521 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107732 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10355 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20801 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 205 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 184 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 1377 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 551 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1838 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар