Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев миллий банк раҳбари Қайрат Келимбетовни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда унинг сенатга йўлланган мурожаатида айтилди.

“Ҳозир банкка ва миллий валютага – тангага бўлган ишонч тушиб кетди, бунга эса йўл қўймаслик керак. Мамлакатда танга ликвидлиги дефицити сезилмоқда, иқтисодиётни кредитлаш ҳажми қисқармоқда. Бу ёмон кўрсаткичлар, уларни тузатиш устида ишлаш лозим”, - дейилади мурожаатда.

Келимбетовнинг ўрнини эгаллашга номзод сифатида Назарбоев 2007-2014 йилларда миллий банк раиси бўлган Дониёр Акишевни таклиф қилди.