АҚШ Минск келишувлари бажариладиган бўлса, Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Жон Керри Россияда эфирга узатиладиган телеканаллардан бирига берган интервьюсида маълум қилди.

“Минск келишувига эришилган. Бу келишув барча томонлар: айримачилар, Россия, Киев томонидан муайян ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади ва бу ҳаракатлар томонлар эришилган келишувга амал қилишлари учун муҳимдир. Оғир қурол-аслаҳа орқага сурилиши керак, халқаро чегаралар таҳдидсиз қолиши керак. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вазиятни мониторинг қилиш учун йўлланиши керак”, деб айтди Керри.

Керрининг таъкидлашича, тан олинмаган республикалардаги сайловлар Украина қонунчилиги бўйича олиб борилиши керак, сайлов участкаларида халқаро кузатувчилар бўлишлари лозим.

“Донбассга алоҳида мақом берилиши керак. Буларнинг барчаси амалга оширилса, ўшанда санкциялар бекор қилинади. Ўшанда биз Украина одамларига фойда берадиган ва икки йилдан бери мавжуд бўлган ихтилофни камайтирадиган муносабатларга қайтишимиз мумкин, деб умид қиламан”, деб таъкидлаб ўтди Керри.