Kia компанияси 3 ноябрда очиладиган SEMA 2015 тюнинг-шоуси учун A1A деб номланган навбатдаги лойиҳасини намойиш қилди. У ўзидан охирги авлоддаги Kia Optima седанининг усти очиқ, яъни кабриолет версиясини акс эттиради.

Янги авлоддаги Kia Optima седани Нью-Йоркдаги автосалонда апрелда илк марта намойиш қилинган эди.

Тўрт ўриндиқли тўрт эшикли кабриолетнинг конструкцияси кузов остига беркитилган пўлат қувурлар билан кучайтирилди. Бундан ташқари, машина турли томонга очилувчи олд ва орқа эшиклар билан таъминланди.

Florida A1A трассаси шарафига номланган автомобиль 20 дюймли ғилдираклар билан, камайтирилган йўл билан оралиқ, Ksport подвескаси ва интерьернинг янги безаги билан жиҳозланди.

A1A Optima кабриолети 245 от кучига эга 2 литрли турбирланган двигатель билан жиҳозланди. Двигатель 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.

Аввалроқ Kia компанияси SEMA автосалони учун Forte Koup купесининг йўлтанламас версиясини намойиш қилган эди. Машина Mud Bogger деб номланди.

Яна бир корейс автомобиль бренди Hyundai компанияси SEMA учун 6 та автомобиль: 2 та 500 от кучига эга двигателли Genesis купесининг модификациясини, Veloster хэтчбеки ҳамда Tucson кроссоверининг уч вариантини тайёрлади.