«Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли бўлган A321 самолёти сўнгги сонияларида бошқарувини йўқотган. Бу ҳақда «Когалимавиа» авиакомпаниясининг техника ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича директор ўринбосари Андрей Аверьянов маълум қилган.

«Бир дақиқадан камроқ вақтда самолёт тормоз олганидан кейин 300 километр соат тезликда ҳаракат қилган. Бир вақтнинг ўзида 1,5 километр масофага пастлаган. Бундай режимда, самолёт айниқса, улкан йўловчи ташишга мўлжалланган самолёт парвоз қилиши мумкин эмас. Бу эса самолёт бошқаруви йўқолганини билдириши мумкин. Самолёт бу вақт оралиғида учмаган, балки йиқилган», — дейди Аверьянов.

«Эҳтимол бунинг натижасида катастрофик вазият ривожланган бўлиши мумкин. Экипаж бутунлай ўзининг вазифасини йўқотган. Айнан мана шу сабаб бортдаги авария ҳолати ҳақида ҳеч қандай ҳисобот берилмаган бўлиши мумкин», — дея Аверьяновдан иқтибос келтиради РИА «Новости».