Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 2 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

АҚШда Марказий Осиё давлатларига янги кўмак бериш дастури эълон қилинди>>

АҚШ ҳукумати Марказий Осиё давлатларига кўмак бериш бўйича бир қатор янги дастурларини эълон қилди, деб айтилди 1 ноябрда Самарқандда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари учрашуви якунларига кўра АҚШ Давлат департаменти берган хабарда.  

Қутқарувчилар Мисрдаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг 171 нафар жасадини топишди>>

Қутқарувчилар Мисрнинг Синай яриморолида Россия авиакомпанияси самолётининг фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганларнинг 171 нафари жасадини топишди, деб хабар бермоқда фавқулодда вазиятлар тезкор штаби вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Туркияда сайловлар бюллетенларининг 42 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин ҳукмрон партия етакчилик қилмоқда>>

Туркияда парламент сайловлари якунланди. Парламент сайловлари овоз бериш бюллетенларининг 42 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин Туркия ҳукмрон партияси 53 овоз тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда, деб хабар берди твиттерда CNN Turk телеканали.

Россия авиакомпаниялари Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортдилар>>

Россия авиакомпаниялари “Когалимавиа” авиакомпаниясининг лайнери фалокатга учрагандан кейин Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортмоқдалар.

Петербургда авиаҳалокат қурбонлари номлари ёзилган 224та шар осмонга чиқарилди>>

А321 авиаҳалокати муносабати билан Санкт-Петербургдаги Дворцовой майдонида йиғилган мотам маросими иштирокчилари 224та шарни ҳавога чиқаришди. Бу шарларга авиаҳалокат қурбонларининг номлари битилган эди.

Туркиянинг ҳукмрон партияси парламент сайловларида 49,36 фоиз овоз билан ғолиб бўлди>>

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси мамлакатдаги муддатидан аввалги парламент сайловларида 49,36 фоиз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Туркия бош вазири сайловлар натижаларини демократия ва турк халқи ғалабаси деб атади>>

Туркия бош вазири ва мамлакатда 1 ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлган Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Аҳмет Довудўғлу сайловлар натижаларини демократия ва турк халқи ғалабаси деб атади.

Экзит-поллар Озарбайжонда ҳукмрон партия 66 парламент ўрнига эга бўлишини башорат қилди>>

“Янги Озарбайжон” партияси мамлакатда ўтган якшанба амалга ошган сайловлар натижаларига кўра парламентда 66та ўринга эга бўлиши мумкин, дейилади Мустақил тадқиқотлар маркази экзит-поллари тақдим этган маълумотларда.

Жон Керри Қозоғистонга етиб борди>>

Қозоғистондаги "Астана" номли халқаро аэропортга АҚШ Давлат котиби Жон Керрини олиб учган самолёт қўнди. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

Нурсултон Назарбоев Буюк Британия бош вазири ва қиролича Елизавета II билан учрашади>>

Кейинги ҳафтада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Буюк Британияга расмий сафар уюштиради. Сафар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлайди, деб ишонмоқдалар англиялик мутахассислар.

Эрдўған Туркиядаги сайлов натижаларини ҳурмат қилишга чақирди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бутун дунё жамоатчилигини мамлакатда ўтказилган парламент сайлови натижаларини ҳурмат билан қабул қилишга чақирди.

“Коммерсантъ”: А321да портлаш содир бўлгани эҳтимоли бор>>

Россиянинг “Когалимавиа”компаниясига тегишли Airbus A321 самолётининг ҳалокати бомбанинг портлаши натижасида содир бўлгани эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетасига интервью берган экспертлардан бири фикр билдирди.

Россия йўловчи самолёти фалокатга учраган жой коинотдан суратга олинди>>

Россия ФВВ матбуот хизмати "Когалимавиа" самолёти ҳалокатга учраган ҳудудни мониторинг қилиш мақсадида сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни эълон қилди. Шунингдек, Airbus-321 қулаган жой вертолёт ёрдамида тасвирга туширилган видео ҳам интернетга жойлаштирилди.

Хитой АҚШнинг операциясига қуролланган қирувчилар билан жавоб берди>>

АҚШнинг Жанубий Хитой денгизига денгиз кучларини йўллаганига жавобан ХХР денгиз кучлари машғулотларини бошлади ва уларнинг доирасида ҳавога қирувчиларини кўтарди. Бу ҳақда Гонгконгнинг South China Morning Post нашри хабар берди.

Пан Ги Мун: порахўрлик кўплаб кулфатлар, жумладан, терроризм хавфини келтириб чиқаради>>

Порахўрлик кўплаб дунё миқёсидаги кулфатлар, шу жумладан, терроризмнинг хавфини келтириб чиқаради, деди БМТ бош котиби Пан Ги Мун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Порахўрликка қарши конвенцияси иштирокчи мамлакатларининг олтинчи сессияси (CоSP6)да қилган нутқида.

АҚШда ракеталарга қарши мудофаа тизими синовлари якунланди>>

АҚШ ҳарбийлари кўп сатҳли ракеталарга қарши мудофаа тизими синовларини якунлади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Путин А321 самолёти ҳалокатини улкан фожиа деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин Мисрда ҳалокатга учраган А321 самолёти йўловчиларининг яқинларига таъзия билдирди.

Германиядаги аэропортдан топилган бомбалар туфайли еттита рейс бекор қилинди>>

Германиянинг Дюссельдорф аэропортида 2 ноябрь куни Иккинчи жаҳон уруши вақтида портламай қолган бомбалар топилди. 250 килограмм вазнга эга снарядлар аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ҳудудида, қопламалардан четроқда тупроқ остида сақланиб қолган экан. Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

ИШИД Қозоғистонда расмий равишда террорчилик ташкилоти деб тан олинди>>

Остона суди “Ироқ ва Шом ислом давлати”ни расмий равишда террорчилик ташкилоти деб тан олди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобот қўмитаси сайтида маълум қилинган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради>>

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига сафаридан кейин Лондонга боради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Яманга Чапала тўфони яқинлашмоқда>>

Яманнинг Ҳинд океанида жойлашган Сокотра оролига кучли тропик тўфон ёпирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу тўфон бир кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Суд-тиббиёти экспертлари Airbus A321 йўловчилари ўлими сабабларини маълум қилди>>

Суд-тиббиёти экспертлари Синай яриморолида ҳалокатга учраган A321 самолёти йўловчиларининг ўлими сабабларини маълум қилди. Йўловчилар куйиш, қаттиқ зарбалар ва ички аъзоларнинг ёрилиши натижасида ҳаётдан кўз юмган. 

The Sun: Капелло "Челси"да Моуриньонинг ўрнига иш бошлашга тайёр>>

Италиялик тажрибали мураббий Фабио Капелло "Челси"га янги бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин. Унинг ўзи шундай истаги ҳақида билдирган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатган.

ОАВ: Месси "эл-класико" баҳсида майдонга тушмаслиги аниқ бўлди>>

"Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ”Реал”га қарши Испания чемпионатининг 12-тур учрашувида иштирок эта олмайди.