Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 2 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Гавайилик 10 ёшли бола акула ҳамласидан омон қолди>>

Гавайи ороллари ҳудудида яшовчи 10 яшар Рэймонд Сэненси йиртқич акуланинг ҳужумидан қутулиб қолиб, қирғоққа чиқиб олишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Metro нашри хабар тарқатди.

Лондонни рекорд даражадаги қалин туман қоплади>>

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳридаги аэропортларда рекорд даражадаги туман тушиши туфайли бир неча юзлаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

Британиялик қассоб дунёдаги энг қиммат колбаса маҳсулотини тайёрлаганини маълум қилди>>

Британиялик қассоб Кевин Тернер дунёдаги энг қиммат колбаса маҳсулот турини (сосиска) тайёрлаганини маълум қилди.

Қозоғистонда инсультга учраган ҳомиладор аёлни сақлаб қолишди>>

Қозоғистоннинг Актобе вилояти, Темир туманида яшовчи 26 ёшли ҳомиладор аёлни инсульт бўлгач, қутқариб қолинди. Айни дамда она ва боланинг ҳаёти хавфдан холи.

Олтойда энг кичкина чучвара тугилди>>

Олтой ўлкасининг Бийск шаҳрида оғирлиги 0,0016 грамм келадиган чучвара тугилди, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти.

Катта ёшли бразилияликларнинг ярмидан кўпроғи қўшиб-айириш амалларини билмаслиги маълум бўлди>>

25 ёшдан ошган бразилияликларнинг ярмидан кўпроғи энг оддий математик амалларни бажаришда қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳақда 1 ноябрь куни Риу-Гранди-ду-Сул федерал университети (UFRGS) ўқитувчилари раҳбарлиги остида ўтказилган тадқиқот хулосасида гап кетади.

Австралияда рицарлик институти тугатилди>>

Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл мамлакатда рицарлик институтининг тугатилганини маълум қилди. Илгари бундай унвон мамлакат олдида алоҳида хизмат кўрсатган фуқароларга тақдим этилар эди.

Бразилияда хонаки ит кўчага ташлаб кетилган чақалоқни қутқариб қолди>>

Ижтимоий тармоқларда янги туғилган чақалоқни ўз хўжайинига олиб келаётган хонаки ит суратлари тарқалди.

Тожикистонлик муҳожир москвалик қизда инсонийликка бўлган ишончни орттирди>>

Москва шаҳрида ишлайдиган тожикистонлик йигит Шафеъзода москвалик аёлга ҳамёни йўқолгани ҳақида хабар қилишнинг ўзига хос йўлини ўйлаб топди.

Sprint оператори 2,5 млрд доллар тежаш мақсадида ўз ходимларини бепул сув ва йогуртдан маҳрум қилди>>

АҚШнинг Sprint телекоммуникацион компанияси харажатларни қисқартириш ва 2,5 млрд доллар тежаш мақсадида ўз ходимларини бепул сув, снэк ва йогуртдан маҳрум қилди. Компания бош директори Марсело Клауренинг ўз ходимларига бу ҳақдаги мурожаати Wall Street Journal нашри ихтиёрига келиб тушди. 

HSBC банкининг даромади таҳлилчиларни ҳайратда қолдирди>>

Европанинг энг йирик банки бўлмиш HSBC учинчи чорак якунларига кўра даромаднинг сезиларли даражада ўсганини хабар қилди. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, бу судгача бўлган жарима ва келишувларга ажратиладиган харажатларнинг қисқартирилиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, операцион харажатлар ҳам қисқарган.

Дима Билан ҳарбий драмада бош роль ижрочиси сифатида суратга тушди>>

Россиялик хонанда Дима Билан бош роллардан бирини ижро этган «Қаҳрамон фильми»нинг трейлери интернетда пайдо бўлди.

Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон ўзининг 50 йиллик юбилейини нишонламоқда>>

Юртдошлари уни “Болливуд қироли” деб аташади, бироқ унинг биринчи тахаллуси кинематография билан боғлиқ бўлмаган.

Хоразмда 3D форматдаги кинотеатр очилади>>

Хоразм вилоятида ҳудуднинг тур-маршрутлари ва хизматларини такомиллаштириш бўйича 45 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 29 та лойиҳа амалга оширилди, 8 та лойиҳада ишлар давом этмоқда. 

Қозоғистоннинг НТК телеканали турк ва ҳинд сериалларига “дам” бермоқчи>>

Қозоғистондаги НТК телеканали янги 2015-2016 телевизон мавсумида ўзи суратга олган бирваракайига олтита кўп серияли картиналарни эфирга узатиб, ҳинд ва турк сериалларини “четга суриб” қўймоқчи.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт биргаликда интервью беришди>>

Голливуднинг юлдузли жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт биргаликда интервью беришди. Жуфтлик Том Брокау кўрсатувига таклиф қилиндилар ва ўзлари бирга суратга тушган “Мовий соҳил” фильми, ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб бердилар ва оилаларидаги баъзи муаммолар ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериб ўтдилар.

«007: Спектр» фильми Буюк Британияда рекорд даражада маблағ йиғди>>

Бонд саргузаштлари ҳақидаги фильмларнинг 24-қисми, «007: Спектр» фильми Буюк Британия кинопрокатида намойишларнинг илк ҳафтасидаёқ 80,4 млн доллар жамғарди ва Буюк Британия рекордини ўрнатди.

Актёр Жорж Клуни ўзининг рафиқаси Амал Аламуддинга тўйларининг бир йиллиги муносабати билан ресторан совға қилди>>

Таниқли америкалик актёр Жорж Клуни ўзининг рафиқаси, келиб чиқиши ливанлик бўлган адвокат Амал Аламуддинга тўйларининг бир йиллиги муносабати билан ресторан совға қилди. Клуни ва Аламуддин ўтган йилнинг сентябрь ойида Венеция мэриясида никоҳларини қайд қилишган эди. 

Kia Optima седани кабриолетга айлантирилади>>

Kia компанияси 3 ноябрда очиладиган SEMA 2015 тюнинг-шоуси учун A1A деб номланган навбатдаги лойиҳасини намойиш қилди. У ўзидан охирги авлоддаги Kia Optima седанининг усти очиқ, яъни кабриолет версиясини акс эттиради.

Youtube портали Subaru пойга автомобилидан ён атрофга қараш имкониятини берувчи видеоролик жойлаштирди>>

Порталда Subaru пойга автомобилидан ён атрофга қараш имкониятини берувчи видеоролик жойлаштирди. Роликдаги тасвирни сичқонча кўрсаткичи билан ушлаб, 360 градусга буриш мумкин.

Эстониялик дарвозабон фаолиятидаги сўнгги учрашувда қизил карточка олди>>

Эстония чемпионати вакили "Левадия" жамоаси дарвозабони Сергей Парейко "Флора" жамоасига қарши "Таллин дербиси" учрашувида қизил карточка олиб, майдонни жамоадошларидан анча олдин тарк этди.

Криштиану Роналду: Балки сиз учун Месси энг зўридир, лекин мен учун ўзим яхшироқман>>

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" вакили Лионель Месси билан рақобат борасидаги фикрларини билдириб ўтди.