Масимов: Керрининг Қозоғистонга ташрифи стратегик ҳамкорликнинг ривожланишига туртки бўлади

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 2174

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Қозоғистонга ташрифи икки томонлама стратегик алоқаларни янада ривожлантириш учун муҳим туртки бўлиб хизмат қилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Карим Масимов айтиб ўтди.

Хабарномада таъкидланишича, бош вазир бу сўзларни Керри билан учрашув чоғида айтган.
Шунингдек, учрашув чоғида долзарб халқаро сиёсий масалалар юзасидан ахборот алмашилган. Шундан сўнг Керри қозоғистонлик ҳамкасби Ерлан Идрисов билан учрашув ўтказган.

Кўпроқ янгиликлар