Массачусетс штатидаги масжид деворига USA сўзлари ёзиб кетилди

Жамият 02 Ноябрь 2015 2795

Бузғунчи шахслар Массачусетс штатининг Бостон шаҳри яқинидаги ҳудудда жойлашган масжид деворига USA сўзларини турли шаклларда ёзиб кетишди. Бу ҳақда 1 ноябрь куни Америка-Ислом жамияти маълум қилган.

Жамиятнинг Бостондаги бўлими раҳбари Жон Роббинснинг маълум қилишича, бу воқеа юзасидан АҚШ ФҚБга текширув ўтказиш сўралиб, мурожаат қилинган.

Унинг баҳолашича, бу ҳаракат америкаликлар орасида аксилмусулмончилик қарашлари ёйилишига хизмат қилиши мумкин.

Бу воқеа бўйича ҳисобот Берлингтон полиция бошқармасига юборилган. Шунингдек, бу ҳолат тасвирлари интернетда тарқалиб кетган.

Ушбу масжид Бостон ислом маркази ҳудудида жойлашган. Масжид сайтида ушбу бузғунчиликни амалга оширган шахслар аниқланишида ёрдам беришни сўраб мурожаат қилинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар