Наманган вилоят суди “Ўзбекистон ислом ҳаракати” экстремистик гуруҳининг 4 нафар аъзосининг ишини кўриб чиқишни якунлади. Бу ҳақда “Диёнат” газетаси хабар бермоқда.

Материалда айтилишича, улар Санкт-Петербургга борганларида ушбу гуруҳ таъсирига тушиб қолишган. Ўзбекистонга қайтгач, улар маҳаллий одамларни гуруҳ сафларига жалб қилиб, Афғонистон, Покистон ва Туркияга кетишга, у ердаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга ундаган.
Судланувчиларга 7-8 йиллик қамоқ жазолари тайинланди.