Навоийликлар 2015-2016 йил куз-қиш мавсумида табиий газ бўлмаслигидан огоҳлантирилди

Жамият 02 Ноябрь 2015 9661

Фейсбукдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳига фойдаланувчилардан бири Навоийда фуқароларга келган билдиришнома суратини жойлаштирди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар ёзган.

“Жорий йилнинг ёз мавсумида 2015-2016 йил куз-қиш мавсуми даврида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши мумкинлиги ва ҳудудда табиий газнинг бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантирилгансиз.

Шу муносабат билан ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиши мақсадида ҳудуддаги фуқаролар йиғини орқали ҳар бир тоннасининг нархи 134 минг сўмдан (транспорт ҳаражатисиз) бўлган кўмир ёқилғиси ҳамда суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш ташкил этилган (суюлтирилган газ баллони ижарага берилиб, фақатгина суюлтирилган газ учун 9 минг сўм тўлов амалга оширилади)”, дейилади билдиришномада.

Билдиришнома сўнггида фуқаролардан мазкур тавсияларни инобатга олиш сўралган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар