Олмаотада қалин қор ёққандан кейин дарахтлар ағанаши оқибатида 12 та машина шикастланди

Жамият 02 Ноябрь 2015 6825

Бугун, 2 ноябрда Олмаотада қалин қор ёғди. Маҳаллий вақт билан соат 08.00 даги ҳолатга кўра, шаҳарга ёққан қор қалинлиги 7-10 см ни ташкил қилди. Қор шаҳарда дарахтларнинг ағанашига олиб келди. Шаҳарнинг бир неча тезкор хизматлари, шаҳар акими маъмурияти берган маълумотларга кўра, дарахтлар қулаши оқибатида 12 та машина шикастланган, деб хабар бермоқда Zakon.kz нашри.

“2 ноябрда соат 07.00 дан бошлаб “109” қутқарув хизматига аҳолидан 35 та мурожаат тушди. Қалин қор ёққани туфайли шаҳарда шоҳ-шабба, дарахтлар ағдарилди, улардан баъзилари йўл четидаги автомобилларга шикаст етказди. “109” хизмати туман акимиятлари билан ҳамкорликда шоҳ-шаббаларни кесиш, ағдарилган дарахтлардан ҳудудларни тозалаш ишлари билан шуғулланмоқда”, деб айтилди қутқарув хизматида.
Аҳоли орасида ҳеч ким жабрланмаган.

Шу муносабат билан шаҳар маъмурияти шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни жуда эътиборли бўлишга, дарахтлар остида турмаслик ва машиналарни қўймасликка чақирди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6442 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18156 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44593 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46387 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1501 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 1976 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 2736 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 3426 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1065 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар