Олтой ўлкасининг Бийск шаҳрида оғирлиги 0,0016 грамм келадиган чучвара тугилди, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти.

“Чучвара учун хамир тиш кавлагич ёрдамида ёйилди, рекорд эса ўта аниқ аналитик тарозиларга эга лабораторияда қайд этилди, бу тарозининг максимал ноаниқлиги 0,0005 граммдан ошмади”, деб айтди FlashSiberia нашрига шаҳар маъмурияти вакили Юлиана Бакулина.

Дунёдаги энг кичкина чучваранинг бир порцияси, яъни 15 та тайёр чучваранинг оғирлиги 0,0641 граммни ташкил қилди.

Рекорд ўлчамдаги чучвараларни тугиш Спорт чучвара тугиш (пельменинг) федерацияси томонидан ташкиллаштирилди.

Бакулинанинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу рекордни Россия ва Гиннесс рекордлар китобига киритиш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.