Синай ҳудудида қулаган рус самолёти ҳақидаги бирорта ҳам талқин истисно тариқасида қолдириш мумкин эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

Унинг сўзларига кўра, суриштирув ишлари энди бошланғич босқичга кирган.

«Ҳозир ҳар қандай талқинни истисно қилиш мумкин эмас. Айниқса суриштирув тергов ишлари эндигина бошланган пайтда бу муҳим аҳамият касб этади. Тергов натижасида айнан қайси талқин бўйича асосий суриштирув олиб борилаётгани ҳақида ҳозирча бир нарса деб бўлмайди», — дея гапириб ўтган Песков.

Шу билан бирга у «тергов ишининг ҳеч бўлмаса илк натижаларини интизорлик билан кутаётганини» маълум қилиб ўтган.