А321 авиаҳалокати муносабати билан Санкт-Петербургдаги Дворцовой майдонида йиғилган мотам маросими иштирокчилари 224та шарни ҳавога чиқаришди. Бу шарларга авиаҳалокат қурбонларининг номлари битилган эди.

"Мотам тадбири иштирокчилари майдонга тўпланишди. Уларнинг ҳар бирида қўл фонарлари бор. Улар елкама-елка туриб, шамларни юқори кўтаришган. Авиаҳалокатда қурбон бўлган 224 кишининг хотираси учун рамзий равишда осмонга 224та шар чиқарилди", деб маълумот берган ташкилотчилардан бири Радмир Хуснутдинов.

Унинг айтишича, майдонга 2 мингга яқин киши келган.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрда Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳридан Санкт-Петербургга учиб кетаётган “Когалимавиа” авиакомпаниясининг Airbus A321 самолёти Мисрда фалокатга учраган эди. Самолётда бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган.