БМТ охирги йилларда ўзининг долзарблигини муваффақият билан намойиш этиб келмоқда, шу боис у аллақачон таҳдидларга жавоб бериш инструментига айланди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи-давлатларининг 6-йиғилишида тўпланганларга йўлланган мурожаатномада айтилди.

Мурожаатномани Кремль маъмурияти раҳбари Сергей Иванов ўқиб эшиттирди.
“Охирги йилларда БМТ ўзининг универсал характери ва уникал қонунийлиги туфайли ўзининг халқаро миқёсдаги аҳамиятини ишончли тарзда исботлаб берди, тенг ҳамкорлик учун платформага ҳамда таҳдидларга жавоб бериш инструментига айланди”, - дейилади ҳужжатда.