Россия президенти Владимир Путин Мисрда ҳалокатга учраган А321 самолёти йўловчиларининг яқинларига таъзия билдирди.

У мамлакат транспорт вазири Максим Соколов билан учрашуви вақтида шундай чиқиш қилган.

Путин бу воқеани улкан фожиа сифатида баҳолаган.

"Бундай фожиали пайтда, бундай оғир дамларда, яқин кишиларнинг кўмаги жуда ҳам зарурдир. Бутун мамлакат аҳолисини ҳозирда ушбу фожиа туфайли чуқур қайғуда", дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.