Қашқадарёда айни пайтга қадар 40 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилди

Иқтисодиёт 02 Ноябрь 2015 1685

Қашқадарё вилоятида қиш ва баҳор ойлари учун 8 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғариш ва сақлаш “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг ҳудудий савдо базалари зиммасига юкланган.

ЎзA нашрининг хабарига кўра, айни пайтга қадар қиш-баҳор мавсуми учун 40 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилди.

Қашқадарё вилоятида ноябрь ойининг охирига қадар 17 минг 660 тонна картошка, 11 минг 557 тонна пиёз, 8 минг 664 тонна сабзи, 3 минг 882 тонна карам, 8 минг 143 тонна мева, 4 минг 762 тонна полиз маҳсулотлари, 4 минг 775 тонна гуруч, 1 минг 917 тонна дуккакли дон захирасини яратиш режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар