Қозоғистонда экстремизмнинг интернет орқали тарғиб қилинишига қарши кураш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Bnews.kz сайти хабар бермоқда.

Айтилишича, жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида эктремизм ва террорчиликка қарши йўналтирилган тадбирларда 800 минг киши иштирок этган. Диншунослар конгресси илмий ходими Гулзот Билолованинг таъкидлашича, тадбирлар давомида тарғиботнинг катта қисми интернет орқали олиб борилиши маълум бўлган. Айниқса Facebook, Twitter, “Одноклассники”, “ВКонтакте” сингари ижтимоий тармоқлар амалда бошқариб бўлмайдиган ахборот манбаига айланиб улгурган.

Бундан ташқари, ёшлар диний билимларини тўлдириш мақсадида интернетдан фойдаланар экан, у ердаги турли сайтлар ичидан ҳар доим ҳам энг сифатлиларини ажратиб ололмайди ва баъзан ўзи билмаган ҳолда экстремистик ресурсларга мурожаат қилиши мумкин.
Айнан шу туфайли Қозоғистонда интернет орқали олиб борилаётган пропагандага қарши чора-тадбирлар кўрилмоқда.