Қозоғистонда инсультга учраган ҳомиладор аёлни сақлаб қолишди

Жамият 02 Ноябрь 2015 2751

Қозоғистоннинг Актобе вилояти, Темир туманида яшовчи 26 ёшли ҳомиладор аёлни инсульт бўлгач, қутқариб қолинди. Айни дамда она ва боланинг ҳаёти хавфдан холи.

Гульзада Акбалина ўша пайтда икки боласи билан ёлғиз уйда эди, турмуш ўртоғи иш юзасидан шаҳарда эди, деб ёзади “Диапазон”.

У синглисининг тўйига тайёргарлик қилаётган эди. Кечга келиб, Гульзаданинг аҳволи оғирлашди: бошида қаттиқ оғриқ турди ва ҳушидан кетди. Яқинлари “тез ёрдам” чақиришди. Аёлни туман шифохонасига элтишди.

“Тонг саҳарда туман шифохонасига ётқизилган беморнинг аҳволдан бохабар бўлиш учун бизни у ерга элтишди. Бошида биз ҳомиладорликка оид тутқаноқ деб ўйлаган эдик. Кейин маълум бўлдики, бемор мияга қон қуйилиши оқибатида шифохонага ётқизилган экан. Биз уни дарров шаҳар шифохонасига ётқизишга қарор қилдик”, – деди вилоят акушер-гинекологи Жулдыз Оралбаева.

Бўлиб ўтган операция муваффақиятли ўтди ва унга кўз ёришига рухсат берилди. Барча керакли чоралар кўрилди ва онадан туғилган қизалоқ соғлом дунёга келди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72202 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37459 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21722 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81757 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62054 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2196 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1486 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1228 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 506 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 891 Маданият
Кўпроқ янгиликлар