Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Россиянинг Су-34 бомбардимончи самолёти Ҳалаб яқинида ИШИДнинг бошқа давлатлардан келган жангариларни тайёрлаш лагерини яксон қилди, деб хабар берди.

“Ҳалаб шаҳри яқинида Су-34 самолёти бошқа давлатлардан келган жангариларни тайёрлашга мўлжалланган лагерга зарба берди. Оқибатда жангариларга тегишли ўқ-дори омбори, террорчиларни тайёрлашга мўлжалланган ўқув инфратузилмаси батамом йўқ қилинди”, деб айтди Конашенков.

Шунингдек, Россия ҳарбий авиацияси Дамашқда ИШИДнинг ўқ-дори омборини йўқ қилди.

Конашенковнинг айтишича, охирги икки кун ичида Россия авиацияси Сурияда 131 та парвоз амалга ошириб, жангариларнинг 237 объектига зарба берган. “Жангариларнинг Хама, Латақия, Хомс, Дамашқ, Ҳалаб ва Раккадаги объектларига 237 та зарба берилди”, деб айтди Мудофаа вазирлиги расмий вакили.

Аввалроқ рус авиацияси Латақияда “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳининг қўмондонлик пункти ва суриялик ҳарбийларнинг радиоалоқасига тўсқинлик қилувчи алоқа узелини йўқ қилгани маълум қилинганди.