Россия авиакомпаниялари Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортдилар

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 1721

Россия авиакомпаниялари “Когалимавиа” авиакомпаниясининг лайнери фалокатга учрагандан кейин Синай яримороли шимолидан парвозлар амалга оширишдан бош тортмоқдалар.

Бундан FlightRadar24 авиацияга бағишланган порталидаги маълумотлар дарак бермоқда. Гап “Уральские авиалинии”, “Катэкавиа”, Nordwind (“Северний ветер”), Ifly авиакомпаниялари ҳақида кетмоқда. 

Энди бу авиакомпаниялар самолётлари бошқа узунроқ йўналиш бўйича учадилар. Мисол учун Шарм-ал-Шайҳдан Москвага йўлга кетадиган вақт 10 дақиқага узаяди.

Авиакомпаниялар парвоз йўналиши борасида қарорларни ўзлари мустақил қабул қиладилар, деб айтилмоқда Росавиацияда.

Аввалроқ Синай яримороли устидан Air France, Lufthansa ва Emirates Airlines авиакомпаниялари парвозларни амалга оширишни тўхтатишга қарор қилганлари маълум қилинганди. Британиянинг British Airways авиакомпанияси Шарм-ал-Шайҳга парвозларни амалга оширишни давом эттиришини, бироқ ҳар бир парвоз олдидан хатарларни батафсил тарозига солиб кўришини малум қилди.     

Давлатлараро авиация қўмитаси ижрочи директори Виктор Сороченко самолёт қулаган жой дастлабки кузатувдан ўтказилгандан кейин авиафалокатнинг бирорта тахминини инкор этишга ҳозирча асослар йўқлигини айтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар