Қидирув гуруҳи Россияга тегишли А321 лайнерининг Мисрдаги ҳалокати ерида фюзеляжнинг 12 йирик бўлагини топди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Айни пайтда фюзеляжнинг 12 бўлаги ва шахсий буюмлар топилди. Шахсий буюмларни Қоҳирага жўнатиш масаласини ҳал қилмоқдамиз”, - деди Россия фавқулодда хизматлари вакили Александр Агафонов.

Унинг сўзларига кўра, қидирувда 84 киши иштирок этмоқда.