Россия ФВВ матбуот хизмати "Когалимавиа" самолёти ҳалокатга учраган ҳудудни мониторинг қилиш мақсадида сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни эълон қилди. Шунингдек, Airbus-321 қулаган жой вертолёт ёрдамида тасвирга туширилган видео ҳам интернетга жойлаштирилди.

ФВВ қутқарувчилари томонидан олинган видеотасвирлар самолёт парчалари кенг ҳудуд бўйлаб сочилиб кетганидан гувоҳлик бермоқда.
Айни пайтда йўловчилар ва экипаж аъзолари жасадлари қидирилаётган майдон 20 квадрат километрни ташкил этмоқда. Бу диагонали саккиз ва тўрт километр бўлган эллипс шаклидаги ҳудуддир.

Шунингдек, лайнер бўлаклари қулаган жойларда учувчисиз бошқариладиган ускуналардан ҳам фойдаланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолган эди. Мазкур самолёт бортидаги 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлган.