Санкт-Петербург ҳокимияти Мисрда фалокатга учраган А321 самолётининг барча қурбонлари оилаларига 1 млн рублдан тўлайди

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 2381

Санкт-Петербург ҳокимияти Мисрда А321 самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига 1 млн рублдан тўлайди, деб ёзмоқда “Фонтанка.ру” нашри.

Қайд этилишича, барча оилалар қаерда яшашларидан қатъий назар товон пули оладилар. Бундан ташқари, экипаж аъзолари оилалари ҳам 1 млн рублдан олишади.

Хабарда айтилишича, пуллар ҳокимиятнинг захира жамғармасидан ажратилади.

Аввалроқ “Ингосстрах” суғурта компанияси “Когалимавиа” авиакомпанияси самолётининг Мисрда фалокат учраши билан боғлиқ аризаларни қабул қилаётгани ва биринчи суғурта тўловларини амалга оширишни бошлаётгани маълум қилинганди.

Россиянинг “Когалимавиа” авиакомпанияси йўловчи самолёти 31 октябрда Мисрда фалокатга учради. Самолёт бортидаги барча йўловчилар – 217 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлганлар.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар