"Сент-Этьенн"га қарши сафар ўйинида "Днепр" фан-клуби учун алоҳида сектор бўлмайди

Спорт 02 Ноябрь 2015 1484

Украинанинг «Днепр» клуби манзилига Франциянинг «Сент-Этьенн» жамоаси номидан украиналик мухлислар учун мўлжалланган чипталар сотувга чиқарилмаслиги тўғрисида хат келди. Бу ҳақда украин клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, француз полиция тавсиясига асосан мазкур қарорга келинган. Улар юзага келиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликлар олдини олиш мақсадида шундай чора қўллашни маъқул кўришган.

Маълумот учун, ўтган йили Сент-Этьеннда бўлиб ўтган учрашувда иккала жамоа ишқибозлари ўртасида тўқнашувлар юзага келган, бир нафар «Днепр» мухлиси жароҳат олганди. Икки нафар франциялик мухлис 2-3 йил давомида стадионга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар