Шотландия миллий партияси етакчиси Никола Стержен мамлакатнинг энг таниқли кишиси деб тан олинди. Бу ҳақда The Independent нашри ёзган.

YouGov ижтимоий тадқиқотлар хизмати маълумотига кўра, бу рейтингда сиёсатчи Стержендан кейин теннисчи Энди Маррей ва мусиқачи Билли Коннолли жойлашган.

Шотландия миллий партиясининг собиқ раҳбари Алекс Салмонд эса бу рейтингда тўртинчи ўринда.

"Бу сиёсатчилар учун ажойиб кўрсаткич. Никола Стержен ўз тарафдорларининг кенг қўллаб-қувватлашига эга бўлиб турибди", дейилади ижтимоий сўровнома хизмати.

Қайд этиш керакки, кучли ўнликда Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Кейт Миддлтон номлари ҳам бор.

YouGov ўтказган сўровномада 30 мингдан ортиқ киши қатнашган.