Sprint оператори 2,5 млрд доллар тежаш мақсадида ўз ходимларини бепул сув ва йогуртдан маҳрум қилди

Иқтисодиёт 02 Ноябрь 2015 1626

АҚШнинг Sprint телекоммуникацион компанияси харажатларни қисқартириш ва 2,5 млрд доллар тежаш мақсадида ўз ходимларини бепул сув, снэк ва йогуртдан маҳрум қилди. Компания бош директори Марсело Клауренинг ўз ходимларига бу ҳақдаги мурожаати Wall Street Journal нашри ихтиёрига келиб тушди. 

2015 йилнинг бошида компания ходимлари яхшироқ бепул егулик билан таъминланган эдилар. Бу компанияга йилига бор-йўғи 600 минг долларга айланиши тахмин қилинмоқда эди. Бироқ компанияда молиявий директор операцион харажатларни 2,5 млрд долларга қисқартириш зарурлигини айтгандан кейин ҳар бир долларни тежашга қарор қилинди.

Бундан ташқари, компания раҳбари директорлар учун ҳам тежамкорлик чораларини киритди: энди улар сафарларда лимузинларга буюртма бера олишмайди. Энди топ-менежерлар фақатгина такси ёки Uber такси хизматидан фойдалана олишади.

Бироқ ходимлар йогурт ва сувдан маҳрум бўлганларидан ҳам ёмонроғи улар суғуртадаги баъзи бандлардан ҳам маҳрум этилдилар. Шунингдек, ходимлар ишдан бўшатилганда уларга бериладиган товон пули ҳам камайтирилди. Эҳтимол, компаниянинг кейинги қадами ходимлар сонини қисқартиришдан иборат бўлса керак, деб таъкидламоқда нашр.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Sprint’нинг харажатлари ўзининг асосий рақобатчилари T-Mobile, Verizon ва AT&T’никидан “бир неча пунктга кўпроқни” ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар