Телеканаллар авиафалокатда ҳалок бўлган сайёҳларнинг охирги фотосуратлари сифатида бошқа суратларни кўрсатишган

Жамият 02 Ноябрь 2015 4984

Россия телеканаллари янглишиб Мисрдаги авиафалокатда ҳалок бўлган сайёҳларнинг охирги фотосуратлари сифатида бошқа суратларни кўрсатишгани маълум бўлди.

Бу ҳақда фотоларда тасвирланган Юлия Костяница инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди ва эфирлар пайтида олган скриншотларни далил сифатида келтирди.

“Биз тирикмиз!!! Бу фотосурат бир ҳафта олдин олинган!”, деб ёзди у инстаграмда.

Унинг айтишича, фотосуратлар “Биринчи канал”, «Россия-1», НТВ ва бир қатор бошқа ОАВларда намойиш қилинган.

Костяница бу ҳақда номлари юқорида зикр этилган барча телеканалларга ёзма равишда мурожаат қилган, бироқ ҳозирча улар томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Кўпроқ янгиликлар