“Ҳуқуқ” нашри Тошкент шаҳридаги коллежлардан бирида директорлик қилиб, пора устида қўлга тушган навбатдаги амалдор устидан ўтказилган суд ҳақида маълумот чоп этди.
Хабарномада келтирилишича, Ҳамид Холдоров 2014-2015 ўқув йилида қолдирган дарсларини тўлдириш ва имтиҳонларга киришга рухсат бериш эвазига 3-босқич талабаси Б. Амоновдан 250 минг сўм пора талаб қилган.

Талаба бу ҳақда СВОЖЖДЛҚК идорасига хабар берган. Натижада Холдоров пора олаётган пайтда жиноят устида қўлга олинган.