Туркия бош вазири ва мамлакатда 1 ноябрда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлган Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси Аҳмет Довудўғлу сайловлар натижаларини демократия ва турк халқи ғалабаси деб атади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бугун демократия ва турк халқи ғалабаси куни. Биз кейинги 4 йил давомида сизга яхши хизмат қиламиз, деб умид қиламан”, деб айтди Довудўғлу турк халқига мурожаат қилиб.

Сайлов натижаларига кўра Адолат ва тараққиёт партияси 49,36 фоиз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.