Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси мамлакатдаги муддатидан аввалги парламент сайловларида 49,36 фоиз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Партия энди бир ўзи ҳукуматни шакллантира олади.

Сўл центристик Халқ-республика партияси 25,44 фоиз, Миллий ҳаракат партияси 11,96 фоиз овоз тўплади. Курдпараст Халқлар демократияси партияси эса 10,65 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди.