Туркия-Сурия чегараси яқинидаги Туркиянинг Мардин вилояти Нусайбин шаҳри марказида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Haber Turk нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, турар-жой биноси яқинига қўйилган автомобиль портлаган. Кечга яқин юз берган портлаш оқибатида йўловчилар жароҳат олган.

Портлаш юз берган жой яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин чиққан ва бунинг оқибатида яна 20 киши жабрланган. Ҳозирда барча жабрланганлар шифохонага етказилган. Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Аввалроқ турк полицияси Диёрбакир шаҳрида мамлакатда ўтган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларга қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллагани маълум қилинганди.