Украинанинг давлат ва кафолатланган қарзлари миқдори 2015 йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра қарийб 70,7 млрд доллар ёки 1,52 трлн гривнага қадар ошди, дея хабар бермоқда УНН агентлиги Украина молия вазирлиги матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар берди.

Молия вазирлигининг қайд этишича, бундай кескин ўсишга миллий валюта девальвацияси асосий сабабчи ҳисобланади. Гривеннинг долларга нисбатан қиймати 2014 йил охиридаги 15,77 грн/доллардан 2015 йил сентябрь охирида тахминан 21,53 грн/долларга етди.