Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси ноябрдан ўзининг гаджетларини Африка давлатларида сотишни бошлайди, деб хабар бермоқда CNET нашри.

Жорий йилнинг июнида компания Бразилия бозорини муваффақиятли равишда эгаллашни бошлаган эди. Энди дунёда смартфон ишлаб чиқарувчи 5-рақамли энг йирик компания ўзининг Redmi 2 ва Mi моделларини ЖАР, Кения ва Нигерияда сотишни бошлайди. Бироқ Xiaomi Африка давлатларига воситачи орқали чиқмоқда. Компания қурилмаларини бу давлатларда Mobile in Africa (MIA) Group компанияси сотади.

MIA Group билан ҳамкорлик Xiaomi смартфонларни бевосита ўзи сотмайдиган биринчи ҳолат бўлади. Mobile in Africa Group нафақат савдо билан, балки қурилмаларни техник қўллаб-қувватлаш ва маркетинг билан шуғулланади.