Яманга Чапала тўфони яқинлашмоқда

Жаҳон 02 Ноябрь 2015 2450

Яманнинг Ҳинд океанида жойлашган Сокотра оролига кучли тропик тўфон ёпирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу тўфон бир кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Айни вақтда ушбу тўфон Яманнинг Осиё материгидаги қисмига қараб ҳаракатланмоқда.

Сокотра аҳолиси ушбу табиат ҳодисасидан омон қолиш учун мактаб бинолари ва ғорларга яширинишган.

Ушбу тўфон Чапала деб номланган.

Қайд этилишича, Яманга кейинги бир неча ўн йилдан буён бундай тўфон яқинлашмаганди.

Метеорологлар тўфон соатига 240 км тезлик билан ҳаракатланаётганини айтишган. Ушбу тўфон 3 ноябрь куни эрталаб (маҳаллий вақт билан соат 06:00да) Яманнинг ғарбий қирғоғидаги Мукалла шаҳрига етиб келиши кутилмоқда. Тўфон қуруқликка етиб келгач, соатига 165 км тезликда ҳаракат қилиши айтилган.

Кўпроқ янгиликлар