“Ўзавтосаноат” АК автомобилсозликни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2.3 трлн сўмга баҳолади

Ўзбекистон 03 Ноябрь 2015 2254

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти экспертлари енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бозори салоҳиятини 2.3 трлн сўмга баҳоладилар. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Юсупов IX Халқаро халқ саноати ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, енгил автомобиль 7 мингдан ортиқ деталлардан иборат. Соҳада
3.4 мингдан ортиқ детал маҳаллийлаштирилди. Шу тариқа, локализация даражаси 50 фоизга етди. Айни пайтда эҳтиёт қисмларини “Ўзавтосаноат” таркибидаги 20 корхона, 160 маҳаллий ўрта ва кичик ишлаб чиқарувчи ҳамда 20 давлатда фаолият юритувчи 120 корхона етказиб бермоқда.

Бундан ташқари, яна 3.5 мингдан ортиқ деталлар маҳаллийлаштирилиши лозим. Бунга ўртача 2 йил кетиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар