“Шум бола” фильми бюджети қандай тежалгани айтилди

Маданият 03 Ноябрь 2015 20792

“Оила даврасида” газетаси Ўзбекистон кинематографининг мумтоз картиналаридан бирига айланган “Шум бола” фильмига оид бир қанча қизиқарли тафсилотлар ҳақида ёзиб чиқди. Илгари уларнинг айримлари кенг жамоатчиликка яхши таниш эмас эди.

Таъкидланишича, фильм олинишида жами 50 актёр асосий ролларни ўйнаган бўлса, оммавий саҳналарни ҳисобга олган ҳолда иштирокчилар сони 6 минг кишига етган.
Бунча одамнинг съёмкага жалб қилиниши баробарида, картина учун ажратилган бюджет ҳам жуда камтарона эди. У пуллар режиссёрнинг ғояларини амалга оширишга етмас эди. Мана шунда барча актёрлар фильмда текинга роль ижро этишга ҳамда гонорар талаб қилмасликка рози бўлишган. Уларнинг бу иши туфайли картина тўлалигича суратга олинган.

Бундан ташқари, бизга маълум фильмдан бир қанча кадрлар ва саҳналар кесиб олинган. Масалан, Сойиб Хўжаев билан Қоравойнинг тоғора савдолашадиган жойида Хўжаевнинг қаҳрамони “Чўнтагингда ҳемиринг йўқ экан, нима қиласан савдолашиб, биласанми, бу тоғорага Николай подшонинг ўзи чўмилган”, деган гапи бор эди. Шу гап ўша давр цензурасидан ўтмаган ва кесиб ташланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар