Расмий Тошкент ва расмий Рим ўртасида 2016 йилнинг бошида Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади ва ўзаро савдо, иқтисодий ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги масалалар кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Италия Республикасининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги бош котиби Микеле Валенсизе билан учрашуви вақтида маълум қилинган.

Ушбу учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилиши айтилган.

Қайд этиш керакки, 2 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон-Италия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбир давомида икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.