А321 лайнери қулашидан олдин одатдаги парвоз учун хос бўлмаган товушлар қайд қилинган

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 6083

Синайга қулаб тушган А321 самолёти учувчилари ҳалокат вақтига қадар ҳеч қандай техник носозлик ҳақида билишмаган. Бу ҳақда Қоҳирадаги манбасига асосланиб, "Интерфакс" хабар берган.

А321 самолётининг қулаши бўйича олиб борилаётган терговга яқин манбанинг хабар беришича, «қора қути»дан қулаган рус самолёти бўйича олинган маълумотда "Экипаж учувчиларининг мулоқоти ўрганиб чиқилганида, самолёт радарлардан йўқолишига 4 дақиқа қолган вақтда ҳам улар ҳеч қандай носозликни сезишмаган ва диспетчерлар билан одатдагидай гаплашиб кетишган. Улар танг вазият мавжудлиги ҳақида хабар қилишмаган", дейилади манбада.

Унинг айтишича, "қора қути"да ҳеч қандай нохуш товушлар ҳам ёзилмаган. Учувчилар танг вазиятга тушганлари ҳақида хабардор этишмаган.

Бироқ унинг айтишича, лайнер радарлар экранидан йўқолиш вақтида ёзувда одатдаги парвоз учун хос бўлмаган товуш қайд қилинган.

“Ёзувга кўра, бортдаги фавқулодда вазият тўсатдан содир бўлиб, учувчилар учун кутилмаган ҳолат пайдо бўлган, шу сабабли экипаж фалокат сигналини юбора олмай қолган”, - деди ахборот манбаси.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Миср вақти билан 6:51 да (Тошкент вақти билан 9:51) Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар