Аделнинг янги Hello қўшиғи замонавий мусиқа тарихида бир ҳафта ичида миллион нусхада сотилган композиция бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Қўшиқчининг янги альбомидаги биринчи қўшиқ онлайн тарзда 1,11 млн марта сотилган. Ундан олдинги рекордчи Флоу Райда бўлиб, унинг Right Round қўшиғи онлайн тарзда ҳафтада 636 минг марта сотилган эди.
Hello шунингдек, Billboard журналининг ҳафталик топ-100 лигига ҳам киритилди.

Аделнинг “25” деб номланган учинчи альбоми 20 ноябрь куни сотувга чиқади.