1995 йилдан бери китоблар сотишни бошлаган Amazon онлайн-дўкони 20 йил ўтиб, офлайн кўринишда ҳам иш бошлади. Сиэтл марказидаги University Village савдо марказида жойлашган Amazon Books харидорларга 6 минг хилга яқин китобларни тақдим этади.

Amazon Books’даги китоблар нархи ҳам онлайн-магазин билан бир хил. Китоблардан ташқари, харидорлар Amazon томонидан ишлаб чиқариладиган китоб ўқишга мўлжалланган Kindle, Fire планшети, Fire TV ҳамда “ақлли” Echo карнайи билан танишишлари мумкин.