АҚШ Тожикистонни фуқароларнинг диний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди

Жаҳон 03 Ноябрь 2015 2507

АҚШ Тожикистон ҳукуматининг фуқароларнинг дин эркинлиги ҳуқуқларини тўлақонли таъминлашга чақирди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри ушбу мамлакатга ташрифи чоғида баёнот берди.

Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида у президент Эмомали Раҳмон билан музокаралар якунларига кўра террорчилик ва эктремизмга қарши қураш масаласи кўриб чиқилганини айтди. Керри президентни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга янада кучлироқ эътибор беришга чақирганини таъкидлади. Гап, хусусан, инсонларнинг дин эркинлиги ҳуқуқи ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, Керрининг таъкидлашича, учрашув чоғида Россияга меҳнат муҳожирлигининг камайиши муносабати билан мамлакатда келиб чиқаётган иқтисодий қийинчиликлар муҳокама қилинган.

Кўпроқ янгиликлар