Таиланд пойтахти Бангкок устидан йирик ёруғлик таратувчи метеорит учиб ўтди. Гувоҳлар шаҳар осмонини ёритган осмон жисмининг парвозини авторегистраторлар ёрдамида олинган видео тасвирларни интернетга жойлаштиришди.

Объект бор-йўғи икки сония ичида учиб ўтган. The Bangkok Post нашри хабарига кўра, Таиланд астрономия илмий-тадқиқот миллий институти олимлари унинг унча катта бўлмаган метеорит эканини айтиб, атмосферада тўлиқ ёниб кетганини маълум қилишди. Шунингдек, хабарда қандайдир объектнинг тушгани тўғрисида айтиб ўтилмаган.
Атмосферада осмон жисмининг ёниб кетгани 2 ноябрь куни қайд этилган.