"Бавария" жамоасининг собиқ президенти 63 ёшли Ули Хёнесс 2016 йилнинг 2 март кунидаёқ қамоқдан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Sport1 хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 13 март куни Мюнхен суди Хёнессни солиқларни тўлашдан бўйин товлашда айбдор деб топиб, 3,6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгади. Жараён айбловчиси "Бавария"нинг собиқ президенти давлатдан 27,2 миллион евро "уриб" қолганини айтган.

Манбада ёзилишича, Хёнесс тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилган.

Германия қонунларига кўра, қамоқ жазосига ҳукм қилинган инсон жазонинг иккинчи ярми шартли бўлиши учун арзнома бериши мумкин.

Айни вақтда Хёнессга ҳафтанинг 5 кунида кундузги вақтларда қамоқдан ташқарига чиқиш имкони мавжуд.